Бағдодда тарғибот ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда
Бағдод туманида тарғибот ойлиги тадбирлари билан нафақат давлат ва жамоат ташкилотлари, балки мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, идора ва муассасаларни қамраб олишга ҳаракат қилинмоқда. Бағдод шаҳарчаси Орзу кўчасида жойлашган “Электромонтаж” масьулияти чекланган жамиятида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.
Корхона раҳбар ва ишчи ходимлари иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда иштирокчиларга Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳияти, хусусан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш, фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг боқша институтлари томонидан жамоатчилик назорати ишида фаол иштирок этиш, давлат дастурлари ва қонунлар ижросини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш масалаларида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларни юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилди.
Расмда тарғибот тадбиридан лавҳа.
Дилором Мирзаева
Бағдод тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment