Ер участкаси давлат ихтиёрига ўтказилган мулкдорга нисбатан чиқинди тўловларидан юзага келган қарздорликка ойдинлик киритилди

Ер участкаси давлат ихтиёрига ўтказилган мулкдорга нисбатан чиқинди тўловларидан юзага келган қарздорликка ойдинлик киритилди

Қўқон шаҳрида яшовчи М.И. ўзи ва оила аъзолари рўйхатда туриб яшаб келган хонадон 2025 йилнинг ёз ойларида тегишли тартибда давлат ихтиёрига ўтказилган ва бузилган бўлсада унга ушбу хонадон жойлашган манзил бўйича чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматларидан 223 000 сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланганлиги ҳолати юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мурожаат Федерациянинг Қўқон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилганда, унда кўрсатилган манзилда жойлашган ер участкаси, ҳақиқатда ҳам, 2025-йилнинг 16-июнида Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва мулк эгаси фуқаро М.И. ўртасида нотариал тартибда имзоланган Келишув битимига кўра “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида давлат ихтиёрига олинганлиги ва мулкни бозор нархида баҳолаш йўли билан компенсация тўлаб берилиши белгиланганлиги маълум бўлди.

Ҳудудга чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматларини кўрсатувчи “Водий махсус санитар транс” МЧЖ масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишда эса фуқаро М.И. оиласи билан яшаб келган мазкур хонадоннинг қаттиқ ва маиший чиқинди тўловлари тўлиқ тўланмасдан, 2025 йилнинг феврал ойидан хонадон бўшатиб берилган июл ойига қадар бўлган давр учун 185 000 сўм қарздорлик қолиб кетганлиги қайд қилинди. Ўрганиш якунлари билан фуқарога амалдаги қонунчилик талаблари ва қарздорликни тўлаш лозимлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin