Депутатлар аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиш масалаларини муҳокама қилдилар
Халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси” йиғилиши ўтказилди. Унда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳам иштирок этдилар.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 30 ноябрь куни ўтказилган “Тошкент шаҳри ва ҳудудларда жамоат транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 96-сонли йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси ўтказилди. Йиғилиш доирасида туман аҳолисига жамоат транспортидан фойдаланиш қулайлигини ҳамда енгиллигини ошириш, шунингдек, фаолият кўрсатаётган автобус йўналишлари рентабеллигини ўрганиш ҳамда зарурат туғилган ҳолларда йўналишларни оптималлаштириш тадбирларини амалга ошириш тўғрисида ҳам келишиб олинди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment