Барчамиз – истеъмолчимиз
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 11-мактабгача таълим муассасаси ходимлари иштирокида ўтказилган тадбир “Барчамиз истеъмолчимиз” деб номланди.
Ҳақиқатан ҳам, биз ким бўлишимиздан, қайси касб эгаси бўлишимиздан қатъи назар, биринчи навбатда истеъмолчи ҳисобланамиз. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимли бўлишлари эса кун тартибидаги долзарб масалалардан бири саналади.
Шу нуқтаи назардан, мактабгача таълим муассасасида ташкилланган мазкур тадбир иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Уларнинг юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, бу борада фаолият кўрсатаётган Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича хабардорликлари оширилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга туман жамияти ҳуқуқий ҳимоя мутахассиси Зохиджон Эргашев томонидан жавоблар қайтарилди.
Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment