Халқаро байрам спорт тадбири билан нишонланди

Халқаро байрам спорт тадбири билан нишонланди

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг 2021 йил асосий фаолиятлари режасига кўра ҳамда 15 март “Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан туман Халқ таълими бўлими тасарруйидаги 10, 18, 27, 32, 43, 51, 58 – умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида спорт тадбири ташкилланди.

Спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган мазкур мусобақа 18-умумтаълим мактабида 56 нафар ўқувчи ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.
Мусобқа натижаларига кўра мезбонлар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган бўлсалар, 10-умумтаълим мактаби жамоаси иккинчи, 27-умумтаълим мактаби жамоаси учинчи ўринларни забт этдилар.

Якунда мусобақа ғолиблари спорт тадбири ташкилотчиси томонидан таъсис этилган “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлдилар.

Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin