Қарздорлик тўланган аммо қайд этилмаган
Тошлоқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари Фароғат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро З. Олимовнинг мурожаатини ўрганиб чиқишди.
Фуқаро ўзининг оғзаки мурожаатида “Фарғона сув таъминот” МЧЖ туман бўлими томонидан унга нисбатан 120 000 сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланётганини маълум қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган. Мурожаатчининг таъкидлашича, 2019 йилнинг 14-28 ноябрь кунлари тўланган 50 000 ва 70 000 сўм, жами 120 000 сўм тўлов “Фарғона сув таъминот” МЧЖ туман бўлими комьпютер дастурига киритилмаган.
Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида таъминотчи корхона масъуллари билан масала атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳақиқатан ҳам юқоридаги маблағ истеъмолчи томонидан тўланганлиги, аммо комьютер базасига қайд қилинмаганлиги аниқланди. Шунга асосан истеъмолчи ҳисобига ёзилган қарздорлик корхона томонидан бекор қилинди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment