Таълим тизими ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда

Таълим тизими ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда

Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги доирасида Учкўприк тумани 24-умумтаълим мактабида ташкилланган тадбир “Юксак истеъмол маданияти сари” деб номланди.

Тадбирда таъкидландики, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жуда кенг соҳа бўлганлиги, кўплаб қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатларни ўз ичига қамраб олиши боисидан, ушбу йўналишда мамлакатимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантиришдан, Федерация фаолиятини қўллаб-қувватланишидан кўпчилик манфаатдордир.

Шунингдек, семинар доирасида таянч гуруҳлари ва аъзоларининг истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ва Федерация фаолиятидаги иштироки, фаол фуқароларни ижтимоий ҳаракатга жалб этиш, таянч гуруҳлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш, Федерация Устави ва ички тартибий ҳужжатлари билан белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш борасида мазкур жамоалар олдида турган вазифалар муҳокамаси ҳам ўтказилди.

Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment