Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди

Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди

Учкўприк истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан тумандаги 36-умумтаълим мактабида ташкилланган навбатдаги тарғибот тадбири “Истеъмолчи ким? Унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?” деб номланиб, унда мактаб ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жуда кенг соҳа бўлганлиги, кўплаб қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатларни ўз ичига қамраб олиши боисидан, ушбу йўналишда мамлакатимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантиришдан, Федерация фаолиятини қўллаб-қувватланишидан кўпчилик манфаатдор эканлигига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Шунингдек, семинар доирасида таянч гуруҳлари ва аъзоларининг истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ва Федерация фаолиятидаги иштироки, фаол фуқароларни ижтимоий ҳаракатга жалб этиш, таянч гуруҳлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш, Федерация Устави ва ички тартибий ҳужжатлари билан белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш борасида мазкур жамоалар олдида турган вазифалар муҳокамаси ҳам ўтказилди.

Шу куни туман жамияти томонидан ўтказилаётган тадбирлар давомида истеъмолчилардан аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш масалаларида келиб тушаётган бир қатор мурожаатлар ва уларда кўтарилаётган масалаларни муҳокама қилиш мақсадида “Фарғона ҳудудгаз таъминоти” Учкўприк туман бўлими бошлиғи Б. Собиров билан ҳам учрашув ташкилланди.

Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment