Ихтисослаштирилган мактаб интернат жамоаси билан учрашилди

Ихтисослаштирилган мактаб интернат жамоаси билан учрашилди

Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан 63-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернатида “Юксак истеъмол маданият сари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда туман жамияти раиси Адхамжон Хамидов истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг бугунги кун ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти, барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, соҳанинг долзарблиги ва бу борадаги ҳуқуқий билимнинг аҳамияти, қонун ижроси устидан жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш, унда Федерация аъзоларининг иштироки масалаларида атрофлича фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтди.

Шундан сўнг, кун тартибидаги масалалар юзасидан тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга туман жамияти раиси ҳамда жамият ҳуқуқий ҳимоя мутахассиси А.Тухтабоевлар томонидан жавоблар қайтарилди.

Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment