Ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Тошлоқ истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан жойлардаги таянч гуруҳи аъзолари билан юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда. Навбатдаги ўқув семинари “Биз барчамиз истеъмолчимиз” деб номланиб, тумандаги Ирригация бўлими ходимлари иштирокида ўтказилди.

Суҳбат давомида жамиятимиз ходимлари томонидан истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти, барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, соҳанинг долзарблиги ва бу борадаги ҳуқуқий билимнинг аҳамияти юзасидан гапирилиб, қонун ижроси устидан жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш жоизлиги таъкидланди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтариш баробарида, улардан айримларининг табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, электр энергияси ҳамда истеъмол кредити масалаларидаги ўрганиб чиқилишини талаб этувчи мурожаатлари расмий қайд қилиниб, уларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва ҳал қилиб бериш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment