Истеъмол маданияти сари
Тошлоқ туман bстеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 22-сонли Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган ўқув семинари ана шундай номланди.
Унда мактаб ўқитувчилари иштирок этишиб, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан истеъмолчилик билимларини оширдилар.
Иштирокчиларга истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилган холатларда Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органларига оғзаки, ёзма ва электрон шаклда мурожаат қилиш йўл-йўриқлари, истеъмолчиларга бу борада яратилаётган қўшимча имконият ва қулайликлар тўғрисида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Савол-жавобларга бой бўлган мулоқот давомида бир нечта фуқаролардан мурожаатлар қабул қилиниб, уларни қонуний ҳал қилиб бериш ишлари ҳам бошлаб юборилди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment