Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини фаол ривож топишидан барча манфаатдордир
Ҳудудий бирлашманинг 2021 йил асосий фаолият йўналишлари режасига асосан ҳудудлардаги корхона, ташкилот, идора ва муассаларида ташкилланган ва Федерация фаолиятида муносиб иштирок этиб келаётган таянч гуруҳи фаоллари билан ҳудудий бирлашма раисининг учрашувларини ўтказиш белгиланганди.
Ўтган давр мобайнида асосий фаолият йўналишлари режаси ижросини таъминлаш мақсадида тизимда “Тарғибот ойлиги” ўтказилди, ҳозирда эса “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” тадбирлари давом этмоқда.
Ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев ана шу ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини ўрганиш, Федерация тизимидаги таянч гуруҳлари фаолияти билан танишиш мақсадида Қува туманида бўлиб, Халқ таълими, Мактабгача таълим муассасалари бўлимлари ва Тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари билан ҳам учрашди.
Учрашувларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифати ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш, ишчи-хизматчиларнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик устидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида туманда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш ҳамда бу борада яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment