Бошланғич ташкилот фаоллари билан учрашув ташкилланди
Бешариқ туманидаги 1-умумутаълим мактабида ташкилланган Федерация таянч гуруҳи фаоллари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди.
Мулоқот доирасида истеъмолчилик истеъмолчилик ҳаракатининг жамият ижтимоий ҳаётида тутган ўрни ва роли, амалдаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, соҳага оид қонун ва қарорлар устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, ушбу жараёнда Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари ҳамда бошланғич ташкилотларининг вазифалари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Тадбирда таянч гуруҳи фаолларининг истеъмолчилик соҳасига оид масалалардаги фикр ва мулоҳазалари тингланиб, уларнинг масалага оид саволларига туман жамияти раиси Хамиджон Ахмедов томонидан жавоблар қайтарилди.
Улуғбек Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment