Таянч гуруҳи фаоллари билан фикрлар алмашилди
Учкўприк истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти тумандаги 32-умумтаълим мактабида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда барчанинг истеъмолчи эканлиги, истеъмолчилик истеъмолчилик ҳаракатининг жамият ижтимоий ҳаётида тутган ўрни ва роли, амалдаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, соҳага оид қонун ва қарорлар устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, ушбу жараёнда Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари ҳамда бошланғич ташкилотларининг вазифалари юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Давра суҳбати давомида иштирокчилари қизиқтирган саволларга туман жамияти раиси Л. Шодмонов ва жамият мутахассиси Н. Шералиевалар томонидан жавоблар қайтарилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment