Туман жамияти раиси ўзи таҳсил олган мактабга ташриф буюрди

Туман жамияти раиси ўзи таҳсил олган мактабга ташриф буюрди

Ҳукуматимизнинг 781-сонли қарори билан тасдиқланган 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури” асосида юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” тадбиралридан Тошлоқ туман жамияти масъул ходимлари четда тургани йўқ.

Бугун туман жамияти раиси Эргашбой Мирзаумаров ўзи таҳсил олган 10-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, мактаб ўқувчиларилари билан учрашди ва уларга қизиқарли бадиий ва илмий оммабоп китоблар жамламасини ҳадя қилди.

Туман жамияти раиси учрашув доирасида унда йиғилганларга мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти юзасидан қисқа ахборотларни ҳам бериб ўтди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin