Ижтимоий шерикчилик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ижтимоий шерикчилик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Истеъмолчиларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни тизимли ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларнинг истеъмолчилик маданиятини ошириш юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамият федерацияси раиси Жахонгир Саримсоқов Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар, Ўзбекистон ва Бешариқ туманларида бўлиб, ҳокимлар билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғриси”да Фармони шунингдек “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

«Давлат + фуқаролик жамияти институтлари + тадбиркорлик субъектлари» тамойили асосида туман ва шаҳарларда Федерациянинг ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш механизмини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида ушбу йўналишда қилиниши зарур бўлган режалар ҳусусида, шунингдек, туман ва шаҳар марказларида “Истеъмолчилар уйи” ва “Истеъмолчи кутубхонаси” ҳамда “Маҳалла маслаҳат маркази” каби ижтимоий объектлар қурилиши юзасидан фикр алмашилди.
Туман ва шаҳар ҳокимлари Федерация ташаббусларини қўллаб-қувватлади, фуқароларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларни аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларнинг истеъмолчилик маданиятини ошириш юзасидан амалга ошириладиган барча лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Федерация раиси Ж.Саримсоқов, Фарғона вилоятда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси оширилишида федерация билан доимий ҳамкорлик учун Қўқон шаҳар, Ўзбекистон ва Бешариқ туман ҳокимликларига миннатдорлик билдирди.

Федерация Матбуот хизмати

Post Comment