Матбуот анжумани
Аҳмад Фарғоний номли вилоят Ахборот-кутубхона марказида Фарғона вилояти ҳокими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори томонидан тасдиқланган “Фарғона вилояти ҳокими, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Ахроржон Рахмоналиев иштирокида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан 2021 йилнинг 4 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлили: муаммолар, ютуқлар ва режалар” мавзусида матбуот анжумани ташкилланди.
Анжуман доирасида ҳудудий бирлашма ва унинг қуйи тузилмалари ҳисобланган 19 та туман (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан жорий йилнинг 4 ойи давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифати ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, дуч келинаётган муаммолар, истиқболдаги режалар хусусида фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Таъкидландики, барчанинг истеъмолчилигидан келиб чиқиб, шунингдек аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларда кўтарилаётган масалаларни тизимли ҳал қилиш мақсадида юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш, аҳолининг фаол қатламларини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратида фаол иштирокини таъминланишидан барча манфаатдордир. Ушбу жараёнда эса амалдаги қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил декабрь ойида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида кўрсатиб ўтилган соҳага оид вазифа ва топшириқлар дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment