Жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Федерациянинг Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги билан имзолаган меморандумлари асосида ҳудудларда қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда бугунги кунда қурилиш ишлари давом эттирилаётган қурилиш объектлари (бино, иншоот, турар жой бинолари, енгил турдаги қурилмалар, вақтинчалик қурилмалар) қурилиш нормалари ва қоидалари, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар ўтказилмоқда.
Федерация топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий бирлашма Ишчи гуруҳи Учкўприк туманида қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда бугунги кунда қурилиш ишлари давом эттирилаётган қурилиш объектларида бўлиб белгиланган режа асосида ўрганишлар олиб бормоқда.
Ўрганишлар доирасида Ишчи гуруҳ томонидан объектларда тегишли меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги, сифати ва техник регламентларга мослиги, қурилишда ишлатилаётган материаллар ва буюмларнинг сертификатланганлик ҳолати, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш талабларига риоя этилиши, мазкур объектлардан имконияти чекланган шахсларнинг монеликсиз фойдаланишлари учун яратилаётган шароитлар, экология ва атроф муҳит хавфсизлиги талабларига амал қилиниши ва бошқа шу каби талаблар ижросини таъминланганалиги ҳолатлари кўриб чиқилади.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment