Ҳуқуқ ва бурчларингизни биласизми?
Учкўприк туманидаги 1-умумтаълим мактабида “Истеъмолчининг ҳуқуқ ва бурчлари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назорати ўрнатилиши масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва ривожланиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, қонунчилик ижросини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборотлар бериб ўтилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment