Фуқаролар мурожаатлари ечимини топмоқда

Фуқаролар мурожаатлари ечимини топмоқда

Вилоят ҳокимининг Фармойишига асосан аҳолига янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамияти, олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтириш ҳамда фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида Тошлоқ туманининг Қамчифуруш, Қўрғонча, Пиёзчилик, Ҳамрак маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқаролар учун “Ҳуқуқий ахборот куни” ўтказилди.

Тадбирда хуқуқ тартибот органлари ва барча давлат ташкилотлари мутахассислар қаторида туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ҳам иштирок этишди. Унда мутахассислар томонидан фуқароларга қонунчиликдаги янгиликлар бўйича маълумотлар берилди ҳамда турли йўналишлар ва мавзулар бўйича ҳуқуқий маълумотлар тасвирланган флаерлар тарқатилди.

Учрашувда юзлаб аҳоли вакиллари ўзларини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида иштирок этишди. Шундан 40 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтириш ва маслахатлар берилди. Тадбирда иштирок этган барча ташкилотлар мутахассислари томонидан ўз соҳалари бўйича қилинган 38 нафар фуқароларнинг мурожаатлари иш юритувга қабул қилинди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin