Мактабгача таълим тизими ходимлари иштирокида тадбирлар ўтказилмоқда

Мактабгача таълим тизими ходимлари иштирокида тадбирлар ўтказилмоқда

Бувайда туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида”, “Истеъмолчининг асосий ҳуқуқлари” мавзуларида турли шакллардаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Тадбирларда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилмоқда. Таъкидланмоқдаки, қонун ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштироки зарур, шу нуқтаи назардан ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан юртимизда истеъмолчиларнинг қонуннинг 4-моддасида кўрсатиб ўтилган асосий ҳуқуқларидан бири – истеъмолчилар жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилганлиги, яъни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкил топганлиги эътироф этиб ўтилган эди.

Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Бувайда туман жамияти масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар қайтариб борилмоқда.

Шукрулло Қамбаров
Бувайда туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin