Мактабгача таълим даргоҳларида ўтказилаётган тадбирлар тизимли асосда давом эттирилмоқда

Мактабгача таълим даргоҳларида ўтказилаётган тадбирлар тизимли асосда давом эттирилмоқда

Бешариқ туманидаги 28-мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари иштирокида “Биз барчамиз истеъмолчимиз” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида муассаса тарбиячиларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги хамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунинг биргаликда, юқоридаги қонунлар ижросини таъминлаш, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб бориш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг соҳага оид масалалардаги саволларига жавоблар қайтарилди.

Мактабгача таълим муассасаларидаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment