Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш алоҳида эътибор қаратиладиган йўналишлардан бири ҳисобланади. Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органларида меҳнат фоалияти олиб боарётган мутахассислар ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганлигини чуқур англаган ҳолда, уларда кўтарилган масалаларни эътибордан четда қолдирмасликка, ўрганиш ишлари натижалари билан уларни истеъмолчининг фойдасига ижобий ҳал қилишга интиладилар.
Федерациянинг Бувайда тумани жамияти ҳам бу ишлардан четда қолмасликка астойдил ҳаракат қилиб келмоқда. Бунга туман жамиятига Д.Қосимзода, Н.Усмонова, Б.Ортиқова, А.Ўринбоевларнинг янги қурилган уй томига ўрнатиш учун сотиб олинган шиферлар сифатсиз чиққанлиги, сотиб олинган компрессор мақбул сифатда эмаслиги сабабли тўланган маблағларни қайтариб олиш, икки ёшгача болалар нафақаси олишдаги ҳуқуқлари бузилганлиги, жамоат транспорти корхоналари томонидан йўл ҳақларини асоссиз равишда оширилганлиги ва электр таъминотида юзага келаётган муаммоларни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб билдирилган мурожаатларини мисол қилиб олишимиз мумкин.
Мазкур мурожаатларни ўрганилиб ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига миллионлаб сўм маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилишга эришилган. Шунингдек, мурожаатларда келтирилган айрим важларнинг ваколатига кирувчи қисмлари бўйича тегишли тартибда чоралар кўрилиши учун назорат қилувчи органларга ҳам юборилмоқда.
Биз халқимизнинг истеъмолчилик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида халқимиз учун меҳнат фаолияти олиб боарётганлигимиздан фахр туйган ҳолда, келгусида бу борадаги ишларни янада кучайтиришга, сифат ва сон жиҳатидан янада яхшилашга интилиб бораверамиз. Зеро, халқимизга хизмат қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Шукрулло Қамбаров
Бувайда тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment