Юзма-юз мулоқотлардан мақсад фуқароларнинг истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирокини таъминлаш
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5012-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори асосида аҳоли (истеъмолчилар) мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида Федерациянинг Таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот) ларини ташкил этиш юзасидан нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида аҳолининг ҳуқуқий онги, истеъмол маданиятини янада ошириш, бу соҳада амалда бўлган қонунлар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида учрашувлар, юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлар тумандаги мактабгача таълим бўлимига қарашли барча муассасаларда ташкил этилмокда. “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида ташкилланган ўқув семинарлари ва давра суҳбатларида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари мамзун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Амалга оширилаётган тадбирлар аввало инсон, унинг манфаатлари ҳимояси учун ташкилланаётганлиги алоҳида таъкидланиб, йиғилишларда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга қонунчилик атрофлича жавоблар берилди.
Ўқув семинарлари давомида иштирокчилар эътиборига етказилаётган мавзунинг кенг очиб берилиши, очиқ мулоқотларда иштирокчиларнинг бевосита иштироки, жонли мулоқот тарзида ташкил этилгани тадбирлардан кўзланган мақсадга эришилишини таъминлади.
Бахтиёр Жўраев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment