Истеъмолчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Қува туманидаги 55-мактабгача таълим ташкилотида ташкилланган навбатдаги тадбир “Истеъмолчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари” деб номланиб, унда мактаб таълим ташкилоти жамоаси иштирок этди.
Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Таъкидландики, қонун ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштироки зарур, шу нуқтаи назардан ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан юртимизда истеъмолчиларнинг қонуннинг 4-моддасида кўрсатиб ўтилган асосий ҳуқуқларидан бири – истеъмолчилар жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилганлиги, яъни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкил топганлиги эътироф этиб ўтилган эди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Қува туман жамияти масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Ферузахон Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment