Таянч гуруҳлари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди
Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти асосий фаолият йўналишлари иж режасига асосан туман жамиятининг таянч гуруҳлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида ўқув семинари ўтказилди.
Унда туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, “Ермулккадастр”ДУК туман бўлими каби ўнга яқин таянч гуруҳлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этишди.
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти раиси Э. Мирзаумаров томонидан Қонуннинг мазмун моҳияти йиғилганларга батафсил тушинтириб ўтилиб, таянч гуруҳлари олдида турган вазифаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Фикр-мулохазаларга бой бўлган семинар давомида таянч гуруҳлари раҳбарлари билан келгусидаги ишлар режаси ҳам белгилаб олинди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment