Истеъмол маданияти тарғиб қилинмоқда

Истеъмол маданияти тарғиб қилинмоқда

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширишга доир “Истеъмол маданияти дегани нима?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Спорт мактаби ходимлари иштирок этган мазкур тадбирдар иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, бугунги кунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларниг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширши борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Давра суҳбати доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Қувасой шаҳар жамияти мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.

Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment