Ходимнинг лоқайдлиги панд берди
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро аппарати мутахассислари туманда яшовчи фуқаро О.Ғиёсовнинг ёзма аризаси асосида ўрганиш ишларини ўтказдилар. Фуқаро мурожаатида баён қилинишича, туман газ идораси томонидан унинг хонадонига нисбатан ҳисобланган 315800 (уч юз ўн беш минг) сўм миқдоридаги қарз мажбурияти асоссиз бўлиб, унинг норозилигига сабаб бўлган.
Ўрганиш жараёнида мурожаатчи хонадони 2021 йилнинг январь ойида газ тармоғига қайта уланиб, бир ой давомида норматив (ҳажм) асосида табиий газ истеъмоли учун 272000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилгани, 2021 йил 1 февраль ҳолатига 20756.48 сўм қарз мажбурияти мавжудлиги, тумангаз идораси ходими Э. Ахмадалиев томонидан хонадон эгасининг мурожаати асосида хонадоннинг газ тармоғидан узилганлигини тасдиқловчи далолатнома расмийлаштирганлиги, лекин мижозлар бўлимида мазкур далолатнома билан тасдиқланган маълумот ижрога қаратилмаганлиги натижасида ҳисоб-китоблар 2021 йилнинг февраль ойи учун ҳам норматив асосида ҳисобланиб, истеъмолчида 294966 сўм миқдорида ортиқча қарз мажбурияти вужудга келганлиги аникланди.
Ўрганиш натижалари билан ошиқча ҳисобланган қарздорлик асоссиз деб топилиб, ўрганиш маълумотномаси ва қайта ҳисоб-китоб далолатномаси асосида 294966 сўм Биллинггаз базавий дастуридан чиқарилишига, истеъмолчининг амалдаги реал қарздорлиги 22102 сўмни ташкил қилаётганлигига аниқлик киритилишига эришилди.
Юқоридаги қарз мажбуриятини келиб чиқишига йўл қўйган туман газ идораси масъулларига тўловларни ундириш ва истеъмол учун ҳисобланган кўрсаткичларни ҳисобини юритиш тартиб ва талабларига қатъий риоя этиб бориш, хизмат кўрсатувчи (ижрочи) ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуни талаблари тўғрисида тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment