Ўз ҳуқуқларингизни биласизми?

Ўз ҳуқуқларингизни биласизми?

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан 6-сонли умумтаълим мактабида ташкилланган тадбир “Ўз ҳуқуқларингизни биласизми?” деб номланиб, унда мактаб ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, бугунги кунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширши борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Ўтказилган тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Қувасой шаҳар жамияти мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.

Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin