Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Ҳурматли истеъмолчилар!
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширилгач (хизматлар учун пул тўлангач), харидорга (мижозга) қайтимни турли товарлар (сақич, конфет, қурут, гугурт ва бошқалар) тарзида эмас, балки нақд пулда қайтарилиши масаласида А3 форматдаги плакат тайёрланди.
Бугунги кунда мазкур плакат вилоятимиз ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига бепул асосларда тарқатилмоқда ва жойлаштирилмоқда!
Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment