Қувасой шаҳрида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолият якунлари сарҳисоб қилинди
Қувасой шаҳрида ўтказилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти умумий йиғилишида шаҳар жамияти ижро этувчи аппарати ходимлари, таянч гуруҳлари раҳбарлари ва ҳудудий бирлашма вакиллари иштирок этдилар.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги асосий масала юзасидан шаҳар жамияти раиси Шуҳратжон Қорабоевнинг шаҳар жамияти томонидан 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди ва муҳокамалардан сўнг маъқулланди.
Кун тартибидаги кейинги масала доирсида Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига вакиллар сайлаш масаласи кўриб чиқилди ҳамда муносиб номзодлар танланиб, 5 нафар фаол вилоят конференциясига вакил этиб сайланди.
Умумий йиғилишда ҳудудий бирлашма раис ўринбосари-ижрочи директор Д.Фозилов ва сектор бошлиғи О.Миллабоевлар иштирок этдилар ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment