Истеъмолчи, ҳуқуқингизни биласизми?
Инсон ҳаёти давомида маҳсулот ва хизматларга доимий эҳтиёж сезади ва шу орқали истеъмолчига айланади. Шу ўринда истеъмолчи сифатида биздан қонун билан муҳофаза этиладиган ҳуқуқларимизни билиш ва уларни амалда қўллай олиш талаб этилади. Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқарувчи, сотувчи (хизмат кўрсатувчи)ларнинг масъулияти ошишига ҳам сабаб бўлади.
Фурқат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан жойларда фуқароларнинг истеъмол маданиятини ошириш, уларни соҳага оид янгиликлардан бохабар этиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб бораётган ишлар тизимли равишда давом этмоқда.
Яқинда тумандаги Чиркай МФЙда жойлашган касб-ҳунар мактабида жорий йил учун белгиланган асосий фаолият йўналишлари доирасида ўқув семинари ташкилланган эди. Касб-ҳунар мактаби жамоаси семинарни қайта ташкиллаш ва истеъмолчи сифатида ҳуқуқ ва мажбуриятларини мукаммал билиб олиш борасида таклиф киритишди. Шу мақсадда, бугун, 21 октябрь куни Касб-ҳунар мактаби жамоаси учун семинар ташкилланди.
Дастлаб иштирокчилар эътиборига ўтган давр мобайнида жамият томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида олиб борилган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари билдирилди.
Семинарда икки нафар таълим соҳаси вакилларидан ёзма мурожаатлар олиниб, тез фурсатда ҳал этиш чоралари белгиланди.
Озодахон Абдуллаева, Умидахон Олимовалар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари борасида саволлар бериб, мутахассислардан тегишли жавобларни олдилар.
Касб-ҳунар мактаби жамоаси бу каби амалий семинарлар тез-тез ўтказиб турилишини, шу орқали ҳуқуқий билимлари янада мустаҳкамланганини эътироф этиб, миннатдорчилик изҳор этдилар.
Ўз навбатида семинар иштирокчиларига истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилса, “Ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкинлиги билдирилди.
Бегзоджон Ибрагимов
Фурқат тумани ИҲҲҚ жамияти раиси
Post Comment