Аҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланиш кўрсаткичлари қандай?
Статистика қўмитаси расмий сайтида аҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланганлиги кўрсаткичлари бўйича маълумотлар келтирилган. Узоқ муддат фойдаланиладиган буюмларга эса телевизор, совутгич ва музлатгичлар, кондиционерлар, электр чангютгичлар, шахсий компьютерлар, кир ювиш машиналари, мобил телефонлар ҳамда автомобиллар киритилган.
Агар 2010 йилга нисбатан солиштирилса, энг катта ўсиш (5 баробар) аҳолининг шахсий компьютерлар билан таъминланиш соҳасига оид бўлганлигини кўриш мумкин. Ушбу кўрсаткич 2010 йилдаги ҳар 100 та хўжаликка 12 тадан 2020 йилда 60 тага етган.
Статистик кўрсаткич бугунги кунда ҳар бир хўжаликда ўртача биттадан совутгич ёки музлатгич мавжудлигини қайд қилган бўлса, кир ювиш машиналари билан таъминланиш даражаси ҳам ҳар бир хўжаликка биттаданга яқинлашиб бораётганлиги ижобий ҳол.
Мамлакат бўйича олинганда ҳар иккита хўжаликка биттадан енгил автомобил тўғри келаётган бўлса, телевизорлар ҳар бир хўжаликка 1,6 та, мобил телефонлар эса салкам 3 тадан тўғри келмоқда.
Ғайрат Маматқулов
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати раҳбари
Post Comment