Сифатсиз товар учун тўланган пул қайтарилди
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Файзиобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи С.Қурбонованинг ёзма мурожаати ўрганилди.
Мурожаатда баён қилинишича, фуқаро туман ҳудудидаги “Абдухакимжон келажак савдо” корхонасига қарашли хўжалик моллари савдо дўконидан хонадонида фойдаланиш учун сантехника буюмлари тўпламини 1 030 000 (бир миллион ўттиз минг) сўмга харид қилган, лекин уйига олиб бориб ўрнатиш давомида уларнинг ичидан душ учун кран сифатсиз чиққан, сотувчига ўз эътирозини билдириб, нуқсонли товарни алмаштириб ололмаган ҳамда шундан сўнг туман жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Истеъмолчининг мурожаати асосида, амалдаги қонунларга асосан, ўтказилган ўрганиш ишлари давомида унинг томонидан билдирилган важларнинг ўринли эканлиги маълум бўлиб, савдо дўкони сотувчисига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги вонуни тегишли моддалари бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди. Сотувчи тушунтириш ишларидан тўғри хулоса чиқариб, нуқсонли товар учун тўланган 230 000 (икки юз ўттиз минг) сўм пулни истеъмолчига қайтарди. Истеъмолчи кўрсатилган амалий ёрдам учун туман жамияти мутахасисларига ўз миннатдорчилигини изхор қилди.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚЖ мутахассиси
Post Comment