Сифатсиз мобил қурилманинг пули қайтарилди

Сифатсиз мобил қурилманинг пули қайтарилди

Наманган вилояти Поп туман истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро аппаратида “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро О.Э.нинг мурожаати ўрганилди.

Мурожаат муаллифига кўра, у Поп шаҳрида жойлашган уяли алоқа қурилмаларини сотиш дўконидан 780000 (етти юз саксон минг) сўмга сотиб олган SAМSUNG J7 русумли уяли алоқа телефони сифатсиз чиққач, савдо дўконига бу борадаги эътирозларини билдириб, ўз қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқара олмаган.

Мурожаатни туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида сотувчига амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилди. Натижада фуқарога сотилган сифатсиз мобил қурилмани сотувчига, товар учун тўланган пул суммасини эса истеъмолчига қайтарилишига эришилди.

Гулмира Бозарова
Поп туман ИҲҲҚЖ мутахассиси

Post Comment