Шартноманинг ижроси таъминланди

Шартноманинг ижроси таъминланди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида яшовчи фуқаро Г.Р.нинг Федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаатда фуқаро Ёзёвон тумани Андижон кўчаси 2-уйда жойлашган “AS-FERGANA SERVIS” шўъба корхонасига қарашли автосалони билан метан газ ускунаси ўрнатилган, қора рангли “LASETTI L-COMFORT PLUS” русумли автоулов сотиб олиш учун шартнома имзолаганлиги, лекин корхона “UzAvtomotors” компанияси томонидан автомобилларга газ ускунаси ўрнатиш бекор қилинганлиги сабабидан шартномани бекор қилаётганлигидан норозилигини билдириб, автомобилни олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Ушбу мурожаатни Федерация тизими мутахассислари томонидан ўрганилиши натижалари билан истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоя қилинишига ва унга қора рангли “LASETTI L-COMFORT PLUS” русумдаги автоулов олиб берилишига эришилди. Бунинг билан истеъмолчи фойдасига 115 607 000 (бир юз ўн беш миллион олти юз етти минг) сўм миқдорида наф келтирилди.

Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment