Нуқсонли товар мақбул сифатдагисига алмаштирилди

Нуқсонли товар мақбул сифатдагисига алмаштирилди

Бағдод тумани истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан тумандаги Пахта қишлоғида яшовчи фуқаро Г.Тиллаволдиеванинг мурожаати ўрганилди.

Мурожаатда билдирилишча, фуқаро Бағдод тумани марказида жойлашган “Техномарт” савдо марказидан умумий қиймати 1407000 (бир миллион тўрт юзи етти минг) сўм бўлган Samsung Galaxy АО2 русумли мобил алоқа телефони олган. Бироқ ундан фойдаланиш жараёнида телфон бир неча маротаба ўчиб қолиб, мобил қурилманинг қувватлагичида нуқсони борлиги аниқланиб, савдо марказига алмаштириш мақсадида келган. Лекин истеъмолчининг нуқсонли маҳсулотни алмаштириш талаби рад қилиниб, сотувчи нуқсонли товар алмаштирилмаслиги, балки сервис марказида таъмирлаб берилишини тушунтириш бериш билан чекланган.

Амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига кўра, нуқсонли товар сотилганда, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, истеъмолчи ўз хоҳишига қараб нуқсонли товарни алмаштириш, товар нуқсонларини бепул бартараф этиш, шартномани бекор қилиб кўрилган зарарни қоплаш (пулини қайтариб олиш) ва бошқа шу каби талабларини қўя олади. Қонунга кўра истеъмолчи ўз қонуний талабларини сотувчига қўяди. Агар бу ҳолда товарни алмаштириш талаби қўйилса, қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, сотувчи истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан етти кун ичида уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга алмаштириб бериши керак. Ушбу муддатга амал қилмаслик, сотувчининг ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун товар баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлашига сабаб бўлиши мумкин.

Мурожаатни ўрганиш ишлари давомида сотувчига юқоридаги ҳолатлар тушунтирилди. Натижада иш истеъмолчи фойдасига ҳал этилиши билан якун топиб, нуқсонли мобил қурилма айни шу маркадаги бошқа мақбул сифатдагисига алмаштирилди.

Дилором Мирзаева
Бағдод тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment