Халқаро Форум иштирокчилари йўлга чиқди

Халқаро Форум иштирокчилари йўлга чиқди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида “Sayyoh-2021” халқаро форуми ўтказилиши белгиланган бўлиб, мазкур Форум ишида Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимидаги туман ва шаҳар жамиятларидан 20 нафар делегатлар иштирок этиши режалаштирилган.

Форум иштирокчилари бугун Марғилон ҳамда Қўқон темир йўл вокзалларидан поездга чиқиб, манзил сари йўл олдилар. Делегатларни темир йўл вокзалларида тизим масъул ходимлари ва иштирокчиларнинг оила аъзолари кузатиб қолдилар.

Биз Форум қатнашчиларига ўтказиладиган Халқаро форум ишида фаол иштирок этишларини сўраган ҳолда, уларга оқ йўл тилаб қоламиз.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment