Корхона дарз кетган шиферларни алмаштириб берди
Олтариқ тумани Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Султоновнинг, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига, хонадони томига ўрнатилган шиферларнинг дарз кетганлиги масаласидаги мурожаати Риштон туман жамияти билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, С.Султонов Риштон тумани Тўда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қурилиш моллари дўконидан “Қувасой шифер” заводида ишлаб чиқарилган 100 дона шиферни 3 млн 800 минг сўмга харид қилиб олган. Орадан 4-5 ой ўтиб усталар ёрдамида хонадонининг том қисмига ўрнатилган шиферларнинг 30 донаси дарз кетган. Истеъмолчининг мазкур масалада сотувчига қилган мурожаатлари эса ижобий ечим топмаган.
Мурожаатни туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганиш ишларида “Қувасой шифер” заводидан масъул ходим ҳам иштирок этди. Ўрганув доирасида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди ҳамда ўрганиш ишлари якунлари билан ишлаб чиқарувчи корхона С.Султонов хонадонига дарз кетган шиферлар ўрнига 30 дона шиферларни етказиб берди.
Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment