Исми жисмига мос бўлмаган телевизорлар  

Исми жисмига мос бўлмаган телевизорлар  

Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Сойбўйи маҳалла фуқарлар йиғинида истиқомат қилувчи, умумтаълим мактаби ўқитувчилари З.Турдахматова ҳамда Ш. Усмоноваларнинг харид қилинган телевизордаги антиқа носозлик юзасидан қилинган мурожаатлари ўрганилди.

Маълум бўлишича, улар 2021 йилниг 5 декабрь куни иш фаолиятларида фойдаланиш учун телевизор сотиб олиш мақсадида Учкўприк туманида фаолият олиб бораётган  якка тартибдаги тадиркор Турғунов Хабибулло Абдумўминовичга қарашли савдо дўконига ташриф буюришиб, 46 дюм экранли LG русумли Smart телевизорни танлашади. Улар икки дона телевизорни ҳар бирини 1500000 (бир милион беш юз минг) сўмдан, жами 3000000 (уч миллион) сўмга харид қиладилар. Лекин мактабга олиб келиниб ишга туширилган телевизорлар ўзини негадир LG  эмас, балки Samsung деб танитади. Шунинг билан биргаликда ақлли телевизорларнинг WiFi тизимида носозликлар кузатилади.

Истеъмолчилар эртаси куниёқ телевизорларни Учкўприк туманидаги савдо дўконига қайтариб олиб бориб, сотувчига телевизорлардаги антиқа носозликларни айтиб, уларни бошқа мақбул сифатдагисига алмаштириб берилишини, бўлмаса пулларини қайтарилишини сўрайдилар. Лекин сотувчи пулларни кирим қилиб қўйганини айтиб, истеъмолчиларнинг қонуний талабларини бажармайди. Шундан сўнг улар ушбу масалада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман жамиятига мурожаат қиладилар.

Туман жамияти мутахассислари томонидан мурожаат жойига бориб ўрганилганда харид қилинган Smart телевизорларда ҳақиқатдан ҳам мурожаатда келтирилган нуқсонлар мавжудлиги кузатилиб, истеъмолчиларнинг важлари тўғрилиги маълум бўлди. Шундан сўнг сотувчи ҳузурига ташриф буюрилиб, унга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари тушунтирилди ҳамда шу кунни ўзида истеъмолчиларнинг пуллари қайтариб олиб берилишига эришилди.

Шавкатжон Саидов

Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси

(иллюстратив фото)

Post Comment