Хотира улуғ, қадр муқаддас

Хотира улуғ, қадр муқаддас

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Тошлоқ туман жамиятининг собиқ раиси, марҳум Мирзаумаров Эргашбой Қодировични хонадонида бўлиб, у кишининг оила аъзолари ва яқинлари билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида марҳумнинг инсоний фазилатлари, ўз ишига бўлган муносабати, Федерация тизимида эришган ютуқлари эсга олиб ўтилди.

Э.Мирзаумаров Федерациянинг жонкуяр ходимларидан бири эди. Туман жамиятининг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйилиши у кишининг номи билан боғлиқ. Иш фаолияти давомида у ҳамкасблари ўртасида ўзига хос обрў-эътибор қозонган эди. Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар, шунингдек ўз хизмат вазифаларини ижросини таъминлаш борасидаги фидокорона меҳнати бир неча марта Федерация марказий аппарати, шунингдек вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан эътироф этилиб, бир неча маротаба фахрий ёрлиқ ва ташаккурномаларга сазовор бўлганди. Эргашбой ака бугун орамизда йўқ бўлсада, унинг шогирдлари, ҳамкасблари у бошлаган ишларни муносиб давом эттириб келмоқдалар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment