Ўтган йилда вилоят судлари томонидан олиб борилган ишлар сарҳисобига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ва туман (шаҳар) жамиятлари тизимида матбуот ва ахборот йўналишида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар Фарғона вилоят судлари томонидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этишди.
Тадбирда вилоят суди раиси ўринбосарлари томонидан Жиноят, Фуқаролик, Маъмурий ва Иқтисодий судлар томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди. Ахборот берувчилар ҳар бир йўналиш бўйича жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ортиши ёки камайиши ҳолатлари, буларни келтириб чиқараётган омиллар, қонунбузилиши ҳолатларини, шунингдек фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари поймол қилинишини олдини олиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтдилар.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Расмларни ЎзА фотомухбири М.Қодиров олган
Post Comment