Яна асосланмаган қарздорлик

Яна асосланмаган қарздорлик

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи С.Ю.нинг табиий газдан фойдаланиш жараёнида юзага келган келган қарздорликдан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда хонадон табиий газ тармоғига уланганлиги, ҳозирда ундан ҳисоблагич орқали фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди. Истеъмолчининг газ ҳисоблагичи ва қўлидаги мавжуд тўлов қоғозлари қайта ҳисоб-китоб қилинганда фойдаланилаётган табиий газ тўловларидан 160000 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги қайд қилинди.

Лекин туман газ идораси томонидан истеъмолчи хонадонига нисбатан ҳисобланган 318000 сўм миқдоридаги қарздорлик қаердан келиб чиққанлигига аниқлик киритиш мақсадида газ идора масъуллари билан биргаликда олиб борилган ўрганишда, унинг келиб чиқишига компьютерга киритилган нотўғри маълумот сабаб бўлганлиги маълум бўлди. Идора масъулларидан ушбу қарздорликни истеъмолчи зиммасидан соқит қилиш чора-тадбирларини кўриш сўралди.

Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

(иллюстратив фото)

 

Post Comment