Тиббиёт муассасаси ходимининг истеъмолчилик ҳуқуқий ҳимоя қилинди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Федерациянинг шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимида ташкил этилган таянч гуруҳи фаоли Б.Бобоқуловдан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда билдирилишича, коммунал идора корхонаси ходимлари унинг хонадонига 146000 сўм миқдорда қарздорлиги мавжудлигини маълум қилишган. Ваҳоланки, истеъмолчи бу борадаги тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида истеъмолчига нисбатан билдирилган қарздорлик асослантирилмаганлиги сабабли масала истеъмолчининг фойдасига ҳал этилиши билан якун топди.
Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment