Туман жамияти масъуллари тиббиёт тизими ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқда
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар, жорий йил асосий фаолият йўналишлари режаси ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги тиббиёт муассасаларида тиббиёт ходимлари билан юзма-юз мулоқотларни ўтказиб бормоқда. Туман кўп тармоқли поликлиникасида ўтказилган тадбир шулар жумласига киради.
Мазкур тадбирларда туман жамияти мутахассислари соҳага оид амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид янгиликлар юзасидан тушунтиришлар бериб бормоқда.
Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ҳуқуқий савдохонлиги ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг амалдаги қонунчилик ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда бу борадаги янгиликлар билан таништириш, Федерация аъзоларининг ҳолидан хабар олиш ва уларнинг мурожаатлари, амалдаги қонунчилик ва тизим фаолиятини янада яхшилаш бўйича таклифларини ўрганишдан иборат.
Тадбирлар доирасида соҳа ходимларининг қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларнинг истеъмолчилик соҳасидаги мурожаатлари ҳам ўрганиб борилмоқда.
Хамиджон Ахмедов
Бешариқ туман жамияти раиси
Post Comment