Жамият фаоллари йиғилиши ўтказилди

Жамият фаоллари йиғилиши ўтказилди

Федерация кенгаши қарорига асосан ҳудудларда туман (шаҳар) жамиятлари таянч гуруҳлари фаолларининг умумий йиғилишларини ўтказилиши белгиланганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Кенгаш қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олтиариқ туманида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан таянч гуруҳлари фаоллари йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибидан Федерациянинг янги таҳрирдаги уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамаси, вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдан ташқари конференциясига вакиллар сайлаш масалалари ўрин олди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни атрофлича кўриб чиқди ҳамда тегишли қарорларни қабул қилди.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ажмияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin