Юзма-юз мулоқотлар давом этади
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ҳудуддаги таълим муассасаларида ходимлари билан очиқ, юзма-юз мулоқотларни тизимли асосда давом эттирмоқдалар.
Ўтказилаётган тадбирларда Федерациянинг таянч гуруҳлари ташкилланган таълим муассасаларида таянч гуруҳи аъзолари ҳолидан хабар олиш, таянч гуруҳлари ташкилланмаган муассасаларда ходимлар (истеъмолчилар)ни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини янада ошириш чора-тадбирларини кўриш, аҳолининг кенг қатламларини соҳага оид янгиликлардан хабардор қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Худди шундай тадбирлардан бири шаҳардаги 50-мактабгача таълим ташкилотида ташкилланиб, унда ташкилот ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, шунингдек қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар тегишли равишда қайд қилиб олиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment