Даъво қилинган қарздорликка ойдинлик киритиб берилди

Даъво қилинган қарздорликка ойдинлик киритиб берилди

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Фурқат маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А. Умаровнинг мурожаати ўрганилди. Истеъмолчи ўзининг оғзаки мурожаатида туман электр тармоқлари корхонаси томонидан унинг хонадонига нисбатан қўйилаётган 1 680 856 сўм қарздорликка ойдинлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Туман жамияти мутахассисларининг электр таъминоти корхонаси ходимини жалб қилган ҳолда ўтказган ўрганишида корхонада ҳудуд назоратчиси вазифасида ишлаган ходимлардан бирининг ўз ишига масъулиятсиз ёндошганлиги натижасида истеъмолчи хонадонига нисбатан 2744 кВт/соат ортиқча СМС кўрик юборилишига ҳамда ушбу кўрсаткичлар абонент шахсий ҳисобига киритилишига олиб келганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, туман электр таъминоти корхонаси томонидан ўрганишга тақдим қилинган хатга кўра (07.02.2022 й. №25) “юқоридаги асоссиз киритилган кВт ҳозирда истеъмолчи ҳисоблагичига мос ҳолатга келтириш учун хатлов ўтказиш учун ҳужжатлар жамламаси расмийлаштирилиб, ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда”.

Ҳуснидахон Якубова

Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

(иллюстратив фото)

Post Comment