Юзма-юзма мулоқотлар ва учрашувлар ўтказиляпти

Юзма-юзма мулоқотлар ва учрашувлар ўтказиляпти

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудуддаги таълим муассасаларида, хусусан мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим мактабларида ишчи-ходимлар билан юзма-юз мулоқотларни ўтказиб бормоқдалар.

Мулоқотлар давомида юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳааркатининг вужудга келиши ва ривожланиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонунчилик асослари, Федерация ва унинг ҳудудий органлари фаолияти тўғрисида тушунтиришлар ва ахборотлар берилмоқда. Бу эса мазкур тизимларда фаолият олиб бораётган ходимларни ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларниг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишида ижтимоий шериклик ва ҳамкорликда иш олиб боришга замин яратмоқда.

Юзма-юз мулоқотлар ва учрашувларда истеъмолчиларни соҳага оид масалаларда қийнаб турган муайян муаммолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда, ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлари эса ўрганиб ҳал қилиш учун қайд қилиб борилмоқда.

Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment