Тиббиёт ходимлари ҳузурида
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда турли шакллардаги маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб бораётганлиги ҳақида хабарлар бериб боряпмиз. Шундай тадбирлардан бири шаҳар 1-сонли шифохонасида ҳам ўтказилди.
Тадбирда Федерациянинг мазкур шифо масканида ташкилланган таянч гуруҳи аъзоларига истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли, мазкур ҳаракатнинг аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширишдаги аҳамияти, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Таянч гуруҳи аъзоларини Федерация фаолиятида, шунингдек жамоатчилик назорати ишларида фаол иштирок этишга чақирилди.
Тадбир доирасида муассаса ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment